Energy Dragon

Россиянинг Dragon Energy энергетик ичимликлари учун реклама дизайнлари тайёрланди.

Вазифа: Dragon Energy энергетик ичимлиги хақида истеъмолчилар хабардорлигини (узноваемость) ошириш, алоқа нуқталар сонини орттириш.

Реклама баннерларини тайёрлашда аввал маҳсулотни ўзини ўрганиб, унинг бошқа рақобатчиларидан афзал тарафларини ажратиб олдик. Рақобатчилар бераётган таклифни ва маҳсулотнинг асосий истеъмолчиларини ўргандик. Бу ишларни қуйидаги тартибда амалга оширдик:

1-босқич -Тахлил — маҳсулотнинг ҳозирги ўрни ва унинг бошқа рақобатчиларидан афзал тарафларини ажратиб олдик.
2-босқич — Маҳсулотнинг асосий истеъмолчиларини ўрганиш- ҳозирда улар нимани истеъмол қилишмоқда, ҳарид қилишга қандай факторлар сабаб бўлмоқда ва уларни нима мотивироват қилмоқда.
3-босқич -Коммуникация вазифасини шакллантириш, келажакда нима қилишни хоҳлаймини белгилаб олишимиз (истеъмолчиларнинг маҳсулот ҳақида хабардорлигини ошириш).
4-босқич -Ўз мақсадимизга эришишимиз учун стратегия тузиш (диджитал, ташқи реклама ва савдо дўконларида рекламаларни жойлаштириш, блогерларни жалб қилиш ва ҳоказо).

Россияда энергетик ичимликлар бозорида рақобат ўта кучли бўлганлиги сабабли, Dragon Energy энергетик ичимлигини айнан спортчилар, фаол хаёт тарзини амалга оширадиган сигменти учун қувватни тиклашда ишлатилар ва машҳур спортчилар орасида фаол тарғиб килинар экан.

Ўрганиш давомида шуни аниқладикки, Dragon Energy ичимлиги L-карнетин, Женьшень ва Грейпфрут каби фойдали элементлар, шунингдек кофеин ва таурин билан бойитилган бўлиб, улар организмни тетиклаштиришга, қувватни қайта тиклашга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Биз баннер дизайнида истеъмолчилари асосан фаол хаёт тарзини юритувчи ёшлар (эркаклар 18-30) эканлигидан келиб чиқиб, ёшларбоп ранглардан фойдаланган ҳолда маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини ёритиб бердик.

Бу ишимиз кетидан «Ташкент сласти» дистрибьютор компаниясининг бошқа маҳсулотлари рекламасини тайёрлашга буюртма олдик.