Hunza Minerals

Hunza

Ҳунза бу Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги «ёшлик водийси» деб аталадиган жой номи. Минерал шифобахш сувлар учун бу номни қўйилиши ҳам бежиз эмас. Сабаби бу водий аҳолиси деярли касал бўлишмас ва ҳар доим ёш кўринишар экан. Уларнинг умр кўриш даражаси эса 110-120 йилни ташкил этар экан. Маҳсулотимиз истеъмолчилари ҳам шу водий аҳолиси каби соғлом ва ёш бўлишлари тарафдоримиз. Бунинг учун шифобахш сувлар инсон саломатлиги учун зарур бўлган кумиш, рух ва магний элементлари билан бойитилган.

Кумуш элементидан тиббиётда азалдан фойдаланилиб келинади. Эрамиздан 2500 йил аввал одамлар кумушда бактерицид хусусият борлигини аниқлашган ва унинг ёрдамида турли яраларни даволашган… Чунки кумушнинг бактерицид хусусияти антибиотикларга қараганда кучлироқдир.

Тиббиётда кумушдан турли дори воситалари ишлаб чиқарилади. Шу қаторда Rizon бренди ҳам кумуш, рух ва магний ионлари билан бойитилган минерал сувларни ички ва ташқи бозор (СНГ давлатлари) учун мўлжаллаб ишлаб чиқаради.

Миним бренд агентлиги томонидан Ҳунза минерал сувларнинг фойдали жиҳатлари, истеъмолчилари ва Ҳунза водийсининг тарихи ўрганилиб, логотип ҳамда дизайн этикеткалари тайёрланди.