Shera Bodroq – An’anaviy bodroq uchun zamonaviy qadoqlash dizayni
Shera Bodroq qadoqlanishi mahsulotning yengilligi va havodorligini yorqin ranglar, o‘ynoqi shrift va do‘stona qo‘zichoq obrazi orqali ifodalaydi.
1. Кириш
Шера бодроқ — кўпчиликнинг болалик хотирасида ўчмас из қолдирган, қадрдон ширинлик. Бозорда кўп нарса ўзгарди, лекин бу ном кўпчиликнинг ёдида. "Биргина эски содиқ дўст икки янги дўстдан яхшироқ" деганларидек, мижозимиз ҳам содиқ дўст — "Шера бодроқ"ни замонавий кўриниш билан бозорга қайтаришни мақсад қилишибди. Аммо бу сафар жўхоридан эмас, гуручдан тайёрланган варианти экан. Масала шунда эдики, бу егуликка қандай қилиб янги нафас бағишлаш мумкин?
2. Тадқиқот
Маҳсулот ёғсиз ва махсус усул орқали қовурилади, натижада гуруч ҳаводек енгил ва майин ҳолатга келади. Ёғда қовурилмагани боис у болалар организми учун зарарсиз ва аксинча фойдали.
Биз бозорни ўрганиб, шуни аниқладикки, болалар учун кўзга яқимли, қизиқарли қаҳрамонлар билан безатилган, рангоранг ва замонавий кўриниш жуда муҳим. Ахир "кўз кўрса, дил истар" дейишади, яъни ташқи кўриниш сотувларга таъсир қилади.
3. Ечим
Биз аввал ёшликни эслатувчи, оқ рангда шрифтли логотип ишлаб чиқдик. Кейин оппоқ, юмшоқ, ширин қўзичоқ кўринишидаги ёқимтой қаҳрамон яратдик. Юмшоққина юнгли қўзичоқ орқали биз маҳсулотнинг булутдек енгиллигини, болаларга яқинлигини кўрсатдик.
Якунда майин мовий ва сариқ ранглардан фойдаланиб қадоқ дизайнини ишлаб чиқдик.
Натижа
Эски қадрдон маҳсулот энди ўзчага таъм ва қиёфага эга бўлди. Гуручли бодроқ янги дизайн туфайли дўкон расталарида бошқа маҳсулотлардан ажралиб турибди ва харидорлар эътиборини тортяпти. Биз "Шера бодроқ" номи ва маҳсулот дизайни орқали халқимизга яна бир янгилик олиб кирганимиздан хурсандмиз.